8
www.dry-net.org МазМуни Дунё янгиликлари “Драйнет” янгиликлари 1 Барқарор ривожланиш муаммолари 2 Халқаро таклифнома - 2008 3 Қурғоқчилик – барқарор ривожланиш мавзуи 3 Қурғоқчиликка мослашиш 3 ҲуДуДий янгиликлар Табрик сўзи 5 Қумларга альтернатива 5 Балхаш ҳудудида экологик вазият: муаммолар ва ҳал этиш йўллари 6 Маҳаллий миқёсда яйловларни барқарор бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш 7 1 Дунё янгиликлари № 2 Апрель 2008 йил «Драйнет» янгиликлари Қурғоқчил ерларга ҳаёт бахш этувчи жаҳон миқёсидаги ташаббус “Драйнет” – бу дунё бўйича 14 ташкилот лойиҳаси. Улар ерларнинг завол топишига қарши ҳамжиҳатликда иш олиб борадилар. Марказий Осиёнинг Ҳудудий экологик марказ томонидан чоп этилган Лойиҳа Европа Комиссияси томонидан молиялаштирилади “Драйнет” янгиликлари Биз Сизларни Драйнет лойиҳаси маълумотномаси — “Драйнет” янгиликларининг иккинчи сони саҳифаларида табриклаётганимиздан хурсандмиз. Бу ердаги хабарлар қурғоқчил ерлардаги маҳаллий муаммолар ва бу муаммоларга экспертларнинг турли нуқтаи назарларини ёритишга йўналтирилган. Ушбу сонни БМТнинг Барқарор Ривожланиш Комиссияси (БМТ БРК – 16)нинг бўлғуси 16-учрашувига бағишлашимиз бежиз эмас. Чунки ушбу учрашув доирасида қурғоқчилик ва ерларнинг саҳрога айланиши каби қурғоқчил ерлар бўйича баъзи мавзулар кўриб чиқилади. Драйнет ҳамкорлари БМТ БРК — 16нинг муҳим анжуман бўлишини таъкидладилар. 2007 йил октябрь ойида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ерларнинг саҳрога айланишига қарши кураш Томонлар Шартномаси Конференцияси (ТК 8)да бўлгани каби, биз ҳам анжуманга умумий билим ва тажрибамиз билан ўз ҳиссамизни қўша олишимиз мумкин. Бизни бошқа халқаро ва миллий баҳсларда эшитишлари учун барча ишларни амалга оширамиз. Драйнет лойиҳаси амал қила бошлаганига бир йил тўлди. Дунё бўйича 14 ҳамкорлар билан ушбу лойиҳани яратиш тажрибаси шуни кўрсатдики, иш бўйича асосий ҳамкорларни миллий миқёсда бир кунда бирлаштириш мумкин эмас. Шунингдек, алоқалар ва ахборотларни бошқариш жуда муҳим омилдир. Бизнинг сайтимиз www.dry- net.org қурғоқчил ерларни бошқариш соҳасида фаол ишлаётган ташкилотлар учун жамоат платформаси бўлиб бораётганини кўришдан мамнунмиз. Сизларни ушбу веб сайтга ташриф буюришга ва муваффақиятлар тарихини, шунингдек турли тиллардаги миллий маълумотномаларни ўқишга таклиф қиламиз. Ҳамкорлар фуқаролик жамияти манфаатларига доир масалаларни миллий сиёсат кун тартибига киритиш учун миллий баҳсларини давом эттирадилар. Let's see if the outcomes trigger common messages… Мари Хосе Ван дер Верф тен Бош, Both ENDS, Нидерландияликлар, “Драйнет” ҳамкори БРК 16 БМТнинг Барқарор Ривожланиш Комиссиясининг 16-сессияси (БРК 16) 2008 йил 5 – 16 май кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Комиссия барқарор ривожланишни ҳақиқатга айлантириш, шунингдек, камбағал одамлар ҳаёти яхшиланишини кафолатлаш ва жаҳонда давом этаётган атроф-муҳит завол топиши жараёнини ортга буриб юбориш мақсадида ташкил этилган. БРК – бу барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги анжуман бўлиб, Барбадосс Ҳаракат Дастури (БҲД) нинг 21- таклифномасида, шунингдек, Йоханессбург Татбиқ этиш Режасининг миллий, ҳудудий ҳамда

№ 2 - Drynet...узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга

  • Upload
    others

  • View
    5

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: № 2 - Drynet...узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга

www.dry-net.org

МазМуниДунё янгиликлари “Драйнет” янгиликлари 1Барқарор ривожланиш муаммолари 2Халқаро таклифнома - 2008 3Қурғоқчилик – барқарор ривожланиш мавзуи 3Қурғоқчиликка мослашиш 3

ҲуДуДий янгиликларТабрик сўзи 5Қумларга альтернатива 5Балхаш ҳудудида экологик вазият: муаммолар ва ҳал этиш йўллари 6Маҳаллий миқёсда яйловларни барқарор бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш 7

1

Дунё янгиликлари

№ 2Апрель 2008 йил

«Драйнет» янгиликлариҚурғоқчил ерларга ҳаёт бахш этувчи жаҳон миқёсидаги ташаббус

“Драйнет” – бу дунё бўйича 14 ташкилот лойиҳаси. Улар ерларнинг завол топишига қарши ҳамжиҳатликда иш олиб борадилар.

Марказий Осиёнинг Ҳудудий экологик марказ томонидан

чоп этилган

Лойиҳа Европа Комиссияси томонидан молиялаштирилади

“Драйнет” янгиликлари Биз Сизларни Драйнет лойиҳаси

маълумотномаси — “Драйнет” янгиликларининг иккинчи сони саҳифаларида табриклаётганимиздан хурсандмиз. Бу ердаги хабарлар қурғоқчил ерлардаги маҳаллий муаммолар ва бу муаммоларга экспертларнинг турли нуқтаи назарларини ёритишга йўналтирилган. Ушбу сонни БМТнинг Барқарор Ривожланиш Комиссияси (БМТ БРК – 16)нинг бўлғуси 16-учрашувига бағишлашимиз бежиз эмас. Чунки ушбу учрашув доирасида қурғоқчилик ва ерларнинг саҳрога айланиши каби қурғоқчил ерлар бўйича баъзи мавзулар кўриб чиқилади. Драйнет ҳамкорлари БМТ БРК — 16нинг муҳим анжуман бўлишини таъкидладилар. 2007 йил октябрь ойида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ерларнинг саҳрога айланишига қарши кураш Томонлар Шартномаси Конференцияси (ТК 8)да бўлгани каби, биз ҳам анжуманга умумий билим ва тажрибамиз билан ўз ҳиссамизни қўша олишимиз мумкин. Бизни бошқа халқаро ва миллий баҳсларда эшитишлари учун барча ишларни амалга оширамиз.

Драйнет лойиҳаси амал қила бошлаганига бир йил тўлди. Дунё бўйича 14 ҳамкорлар билан ушбу лойиҳани яратиш тажрибаси шуни кўрсатдики, иш бўйича асосий ҳамкорларни миллий миқёсда бир кунда бирлаштириш мумкин эмас. Шунингдек, алоқалар ва ахборотларни бошқариш жуда муҳим омилдир. Бизнинг сайтимиз www.dry-net.org қурғоқчил ерларни бошқариш

соҳасида фаол ишлаётган ташкилотлар учун жамоат платформаси бўлиб бораётганини кўришдан мамнунмиз. Сизларни ушбу веб сайтга ташриф буюришга ва муваффақиятлар тарихини, шунингдек турли тиллардаги миллий маълумотномаларни ўқишга таклиф қиламиз. Ҳамкорлар фуқаролик жамияти манфаатларига доир масалаларни миллий сиёсат кун тартибига киритиш учун миллий баҳсларини давом эттирадилар. Let's see if the outcomes trigger common messages…

Мари Хосе Ван дер Верф тен Бош,Both ENDS, Нидерландияликлар, “Драйнет” ҳамкори

БРК 16БМТнинг Барқарор Ривожланиш

Комиссиясининг 16-сессияси (БРК 16) 2008 йил 5 – 16 май кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Комиссия барқарор ривожланишни ҳақиқатга айлантириш, шунингдек, камбағал одамлар ҳаёти яхшиланишини кафолатлаш ва жаҳонда давом этаётган атроф-муҳит завол топиши жараёнини ортга буриб юбориш мақсадида ташкил этилган. БРК – бу барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги анжуман бўлиб, Барбадосс Ҳаракат Дастури (БҲД)нинг 21- таклифномасида, шунингдек, Йоханессбург Татбиқ этиш Режасининг миллий, ҳудудий ҳамда

Page 2: № 2 - Drynet...узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга

Дунё янгиликлари

«Драйнет» янгиликлариҚурғоқчил ерларга ҳаёт бахш этувчи

жаҳон миқёсидаги ташаббус

2

Барқарор ривожланишмасалалари

Фан бўйича халқаро Кенгаш (ФХК) БРК 16 муҳокамаси учун ҳужжат тақдим этди.(www.icsu.org).

Фан бўйича халқаро Кенгаш 1960 ва 1970-йиллардаги Кўк Инқилоб ютуқларига, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тола ишлаб чиқариш кўпайишига, ҳатто унинг қисман барбод бўлганига қарамай (масалан, ирригация туфайли шўрланиш), урғу беради. Шунингдек қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини кучайтиришга ҳам эътибор қаратади. Барқарор ривожланиш мавзусини муҳокама қилиш учун бошқа масалалар қуйидагилардан иборат:

иқлиМ ўзгариши• Иқлим ўзгаришлари

белгиланган экотизим ва улардан фойдаланувчиларнинг заифлигини кучайтиради, кўп ҳолларда эса озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини камайтиради. Қишлоқ хўжалик экотизимларига таъсир этиш, шунингдек, мослашиш стратегияси ва зарарни камайтиришни яхшироқ тушуниш зарур.

ўзаро интизоМ асосиДа • ёнДашувКичик фермер хўжаликларида илмий

услуб ва янги технологияларни жорий этиш қийин. Бу камчиликни енгиб ўтишда маҳаллий ва халқаро изланишларда жалб этиш услубларидан кенг фойдаланган ҳолда ўзаро интизомни мустаҳкамлаш катта ёрдам беради. Анъанавий билимлар роли ҳам тан олинади. Анча кенг хизматлар билимларни тарқатишда ёрдам бериши керак.

Биоёқилғи• Фан бўйича халқаро Кенгаш

энергетика хавфсизлигини ошириш, парник газини (ПГ) камайтиришда биоёқилғи учун сезиларли имкониятларни, шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш омилларини белгилайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда парник газини қўшимча таъсирларсиз сезиларли камайтириш асосан биоёқилғининг иккинчи авлоди воситасида амалга оширилиши кутилмоқда. (Ёғоч ва чиқиндилардан фойдаланиш) Қурғоқчил ҳудудларда маргиналь ерлардан фойдаланиш юксак натижаларни ваъда қилмоқда.

генетик турланиш (гт)• Фан бўйича халқаро Кенгаш генетик

турланиш воситасида сезиларли ўзгаришларни кутмоқда. Бироқ улардан фойдаланиш ижтимоий, иқтисодий ва экологик таъсирларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида масала сифатида муҳокама қилиниши зарур.

қурғоқчил ерлар, • қурғоқчилик ва ерларнинг саҲрога айланишиМослашув бошқарувининг

муҳим роли, яъни ярим дашт ва дашт экотизимларда яйловларни тезлик билан кўпайтириш таъкидланади.

ХулосаИлмий жамоатчилик НПО/ООС

билан биргаликда муҳокама учун бир қатор масалаларни кўтаради: манфаатдор томонлар фермерларини жалб этиш, ривожланаётган ҳудудларда илмий-техникавий имкониятларни кучайтириш, (майда) фермерлар учун яхши кенгайтирилган хизматлар, шунингдек, барқарор қишлоқ маданиятини ривожлантириш.

Бироқ кўрилаётган масалаларда бир қатор фарқлар кўзга ташланади:

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб •чиқаришни кўпайтириш анча камбағал қатламларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига эга бўлишига автоматик тарзда йўл очиб бермайди. Яшил инқилоб анча тор доираларга эга.Ерларга эгалик қилиш ёки •ер эгаларининг ҳуқуқларини кафолатламасдан туриб ерлардан барқарор фойдаланиш мумкин эмас.“Манфаатдор томонлар ва маҳаллий •аҳоли иштироки” уларни ривожланиш жараёнининг бошланишидан жалб этишни билдиради.Яшил инқилобни уруғлик ишлаб •чиқарадиган компанияларга боғлиқ бўлгани учун анча ноаниқ тарзда, кенг тарқалган экологик ифлосланиш, яъни экотизимлар, сувнинг сифати, турли биотурлар ва ҳ.к.каби салбий оқибатларга сабаб бўладиган пестицид ва ўғитларни кенг қўллаш урф бўлгани ҳолда кўриб чиқиш мумкин.

Силке Брем, LPP, Германия, Драйнет ҳамкори

халқаро даражалар доирасида ишлаб чиқилган ҳаракатлар кетма-кетлигини кафолатлайди. 21-таклифнома кенг жамоатчиликнинг қарор қабул қилишдаги иштироки барқарор ривожланишга эришиш учун асос бўлишини, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бир нечта асосий гуруҳлари тутган муҳим ўрни ва вазифаларини тан олади. БРК ўз нуқтаи назарини барқарор ривожланишнинг халқаро сектордаги ва келиб чиқадиган муаммолар бўйича жамлашга қаратади. БРК 16 ерларнинг даштга айланиши ва қурғоқчиликни Африкадаги қишлоқ хўжалиги, ер захираларини ривожлантиришга доир масалалар билан бирга ҳал этишга бағишланади.

Фан ва технология қўмитаси мажлисининг натижалари шарҳи, шунингдек, БРК 16 мавзулари бўйича НПОнинг жамоатчилик ҳисоботи қуйида келтирилаётган мақолада баён этилади.

Page 3: № 2 - Drynet...узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга

Дунё янгиликлари

«Драйнет» янгиликлариҚурғоқчил ерларга ҳаёт бахш этувчи

жаҳон миқёсидаги ташаббус

3

ХАЛҚАРОТАКЛИФНОМА 2008

16 — 20 июнь, 2008 йил. – Модена Био 2008 – 16 Бутунжаҳон Органик Конгресс, IFOAM “Келажакни парваришлаш” Конгресси ҳудудий қадриятлар ва маҳаллий билимлар, инновациялар ва турли давлатлараро ҳамкорликка бағишланади. www.ifoam.orq/events/ifoam conferences/owc/Organic World Congress.html

25 – 28 июнь, 2008 йил. – Африка иқлими ва ер ости сувлари. Халқаро конференция, Уганда, Кампала. Конференциядан кузатилган мақсадлар: Африкада ер ости сув захиралари ривожи ва иқлим таъсирини замонавий тушунишни яхшилаш, сув ва иқлим соҳасида иш олиб борувчи олимлар, донор ва ассоциацияларнинг билим ва текширувларини ўртоқлашиш ҳисобланади.www.gwclim.org

20 – 29 октябрь, 2008 йил. – CRIC 7 ва CST 9, Истамбул, Туркия. Ерларнинг саҳрога айланишига қарши кураш Шартномасини амалда татбиқ этиш Назорат Қўмитасининг 7-сессияси Фан ва технология Қўмитасининг 9 - сессияси билан биргаликда мажлис ўтказади.www.unccd.int

Қурғоқчилик – барқарор ривожланиш мавзуси

Ҳудудга муҳим бўлган ёғингарчиликнинг доимо кам ёғиши натижасида қурғоқчилик келиб чиқади. Қурғоқчилик, у ҳатто қисқа бўлса ҳам, бир неча йил давом этиши мумкин. Шиддатли қурғоқчилик экотизим ва маҳаллий иқтисодиётга, айниқса яйловли ҳудудларга сезиларли зарар ҳамда зиён етишига сабаб бўлади. Қурғоқчилик паст иқтисодий ривожланиш билан қўшилиб, қурғоқчил ерлар сценарийсининг бир қисми ҳисобланади. Бу озиқ-овқат маҳсулотлари ҳимояси йўқлигининг асосий сабабларидан биридир. Бироқ сиёсий иқлим, миллий ва ҳудудий сиёсатчилар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тажрибалар, сув бўғинларига давлат бошқаруви, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва истеъмол қилиш масалалари қурғоқчилик ҳалокатга олиб келишини кўрсатади. Ривожланаётган давлатларнинг қурғоқчил ерларда истиқомат қиладиган кўплаб аҳолиси тўғридан-тўғри завол топиб бораётган табиий бойликларга боғланиб қолган ва уларга одатда бошқа мақбул йўл йўқ ҳамда улар озиқ-овқат маҳсулотлари кафолати учун чегараланган ижтимоий ҳимояга муҳтожлар. Қурғоқчилик таъсирини камайтириш стратегиялари қурғоқчилик мониторинги ва маълумотлар тўплаш, ердан фойдаланишни барқарор бошқариш, қишлоқ хўжалигини сақлаш, шунингдек, ёмғир сувларини йиғишни ўз ичига олади.

Драйнет ёндашуви: қурғоқчил ҳудудларда яшовчи жамоаларда барқарор, инновацион ва маҳаллий технологияларга урғу бериш.

Танвир Ариф, SCOPE, Покистон, Драйнет ҳамкори

Қурғоқчиликкамослашиш

Эроннинг жануБиДа истиқоМат қилувчи жаМоаларнинг қурғоқчиликка МослашишиДа ёрДаМ Бераётган кўп асрлик МаҲаллий теХнология Муваффақиятлари тариХи.

Эроннинг жанубида жойлашган Бушир вилояти ҳарорати 50 даражадан ошадиган қайноқ иқлимли саҳро ҳудудини эгаллаган.Шунинг учун маҳаллий жамоа табиий шароитга мослашишнинг анъанавий усулларини ишлаб чиққан. Бунга Эроннинг беқиёс ер ости боғлари мисол бўла олади. Унда анъанавий қишлоқ хўжалик “ноу-хау”си узумзорларни суғориш учун ақл бовар қилмайдиган сув йиғадиган доно технологиялар билан бириктириб юборилган. Ҳар бир дала тахминан 50 метрли катталикдаги тош девор билан ўралган. Устки қисми шундай шаклда бунёд этилганки, у вақти-вақти билан ёғадиган сув оқимларини йиғиб, ярмигача чиқиндига бой тупроқ билан тўлдирилган ер ости цистернасига йўналтиради. Шу туфайли жамоа бой мўл ҳосил йиғади. Эни тахминан икки ёки уч, чуқурлиги олти метргача бўлган ер ости культивация хоналари шундай жойлаштирилганки, ток новдалари маҳаллий тилда “шол” деб аталадиган “семиз” тупроқ қатламидан баҳра оладилар. Ишчилар ер ости хоналарни оддий қазиш асбоблари билан қазийдилар. Улар “шол” қатламига етганларида камерани ярмигача чиқиндига бой тупроқ билан тўлдирадилар.Қишнинг бошланиши, январь ойида фермерлар одатда иқлимга мос ток новдаларини саралайдилар ва илдиз отиши учун унумдор ерга экадилар. Март ойида улар токнинг ўсган новдаларини ер ости боғларига ўтқазадилар. Биринчи йилнинг қурғоқчилик ойларида ёш ток новдаларини беш ёки олти марта суғорадилар. Кейинги йилларда узумни суғориш шарт эмас. Ток шохчалари ер

Page 4: № 2 - Drynet...узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга

Дунё янгиликлари

«Драйнет» янгиликлариҚурғоқчил ерларга ҳаёт бахш этувчи

жаҳон миқёсидаги ташаббус

4

ости камераларидан юқорига ўсиб чиқади ҳамда бир метрдан баландроққа илиб қўйилади. Улар “хон” деб аталади. Бўшлиқ тошлар билан тўлдирилади. Ишчилар шохлар тагидан узум йиғиб оладилар.

Муаммолар: кенгайиб бораётган шаҳарлар ер ва ер ости боғларининг катта қисмини банд этган.

стратегияси: CENESTA экспертлари ва ҳукумат ўртасидаги ҳамкорлик яқингинада ер ости боғларини “миллий бойлик” деб эълон этиш ҳақида қарор қабул қилинишига олиб келди. Бу нарса ерларнинг даштга айланишига қарши курашда мазкур ноёб технологияни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Манфаатдор томонлар: қишлоқ аҳолиси ва фермерлар.

Муваффақият: бой маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва биологик турли - туманлик, хўжаликни барқарор бошқариш усули, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва узвий қишлоқ хўжалиги ушбу технология воситасида амалга оширилиши мумкин.

Барқарорлик: ер ости боғларига экилган узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга амал қилинса, сув ва намлик билан йил давомида таъминлаш мумкин бўлганидан, узумзор одамлар учун нажот эшиги бўлиб хизмат қилади.

CENESTA, Эрон, Драйнет ҳамкори.

Узум илдизлари тасвирланган Эрондаги ер ости боғининг кўриниши. Ток шохчалари бир метр катталикдаги тош турган жой — юқорига ўсиб чиқади, у “хон” деб аталади, бўшлиқ эса тошлар билан тўлдирилади. Ишчилар шохлар остидан ўтиб, ҳосилни йиғиб оладилар.

Сиз чоп этилган мақолалар ҳақида батафсил маълумот олмоқчи бўлсангиз бизнинг веб сайт www.dry-net.org га мурожаат қилишингиз ёки электрон почта [email protected] орқали боғланишингиз мумкин.

Page 5: № 2 - Drynet...узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга

ҲуДуДий янгиликлар

«Драйнет» янгиликлариҚурғоқчил ерларга ҳаёт бахш этувчи

жаҳон миқёсидаги ташаббус

5

Азиз дўстлар!

Биз Сиз билан “Драйнет” маълумотномасининг иккинчи сони саҳифаларида учрашиб турганимиздан ва сўнгги янгиликлар билан таништириш имкониятига эга бўлганимиздан хурсандмиз.

Марказий Осиё давлатларида миллий экспертлар гуруҳи лойиҳа бўйича иш бошлади. Энди Сиз ўз хабар, янгилик ёки муваффақиятингиз тарихи билан ўртоқлашишингиз, шунингдек, “Драйнет” экспертларига мурожаат этиб, лойиҳамиз ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин:

қирғизистон республикаси – Муслим ражапбоев, e-mail: muslim [email protected]тожикистон республикаси – нусратулло нозанинов, e-mail: [email protected]туркманистон – гулжамол нурмуҳамедова, e-mail: [email protected]ўзбекистон республикаси – наталия шулепина, e-mail: [email protected]қозоғистон республикаси – Эмиль гареев,e-mail: [email protected]

Биз ҳозир Марказий Осиё давлатларида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ерларнинг даштга айланишига қарши кураш анжумани фаолияти жараёнида (UNCCD) фуқаролик жамиятининг кенг миқёсда иштирокига мос келадиган услублар ривожи масалаларига бағишланган туркум семинарлар ўтказишга тайёргарлик кўряпмиз. Келгусида ҳамкорлик қилиш учун Сизларнинг ғоя ва таклифларингизни кутамиз.

Эмиль Гареев, Драйнет ҳамкориwww.carec.kz

Қумларгаальтернатива

Ўзбекистонда “ Қорақалпоғистоннинг завол топган ерлари ва Қизилқум саҳроларида барқарор экотизимга эришиш” лойиҳаси ишга туширилди. У Марказий Осиё давлатларининг ерлардан фойдаланиш соҳасидаги ташаббусининг ажралмас қисми бўлиб, тўрт йилга мўлжалланган. Лойиҳага бир ярим миллион доллар сарфланиши кўзда тутилган. Лойиҳа менеджери Ирина Бекмирзаева сўзларига кўра, инновацион ечим Қизил Ровот (Бухоро вилояти) ва Қозоқдарё (Қорақалпоғистон)даги махсус ажратилган ерларга татбиқ этилади. Саҳро ва ярим саҳро экотизимларида муҳим экологик ва иқтисодий фойда берадиган ўсимликлар турини аниқлаш белгиланган. Бошқа вазифалар қаторида: ер захираларини бошқаришнинг барқарор усулларини синовдан ўтказиш, кўчиб юрувчи қумларни қайд этиш ва маҳаллий жамоалар билан ҳамкорликда завол топган ерларни тиклаш шулар жумласидандир. Сўнгра экотизим барқарорлигини таъминлашнинг анча муваффақиятли ёндошувларини

бошқа завол топган ерларга татбиқ этиш давом эттирилади. Ўзбекистон ҳудудининг 85 фоизга яқини саҳро ва ярим саҳро ерлардан иборат. Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб саҳро майдони қуриб бораётган Орол ҳисобига кенгайиб бормоқда. Шунинг учун, саҳронинг кенгайишини тўхтатиш ва аҳоли манфаатларини барқарор асосда таъминлаш ҳаётий зарурат ҳисобланади.

Лойиҳа ишлаб чиқилишига 2003 йил Тошкентда бўлиб ўтган ерларнинг завол топишига қарши курашга бағишланган Марказий Осиё республикалари ҳамкорлигини ривожлантиришга бағишланган субҳудудий анжуман туртки бўлди. Ўшанда “Ер захираларини барқарор бошқариш бўйича Марказий Осиё давлатларининг ташаббуслари (ИСЦА УЗР)”ни ишлаб чиқиш бошланди. У БМТнинг ерларнинг саҳрога айланишига қарши кураш Шартномаси ва Осиё ривожланиш банки раҳбарлигида олиб борилди.Ўзбекистонда ер захираларини оқилона бошқаришнинг илғор йўналишлари бўйича лойиҳавий таклифларни қамраб олган Миллий доирадаги дастур тайёрланди. Ушбу ишни ерларнинг саҳрога айланишига қарши кураш Шартномаси доирасида мажбуриятларни бажариш бўйича

Page 6: № 2 - Drynet...узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга

ҲуДуДий янгиликлар

«Драйнет» янгиликлариҚурғоқчил ерларга ҳаёт бахш этувчи

жаҳон миқёсидаги ташаббус

6

миллий орган – Ўзгидромет бошқарди. Тайёргарлик жараёнида, шунингдек, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси иштирок этдилар. Биргаликда маблағ олиш учун ариза Глобаль экологик жамғармага тақдим этилди ва 2007 йилда маъқулланди.

“Қорақалпоғистоннинг завол топган ерлари ва Қизилқум саҳроларида барқарор экотизимга эришиш”деб номланган ўрта миқёсдаги лойиҳа ер захираларидан барқарор фойдаланиш бўйича Марказий Осиё давлатлари ташаббусининг ажралмас қисми ҳисобланади. Лойиҳани амалга оширишга жалб этилган асосий давлат идоралари: Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, “Ботаника” ўсимликлар илмий-ишлаб чиқариш маркази, Микробиология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти, Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг биоэкология институти, Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет).

Ижроия агентлиги ГЭФ – БМТнинг Ўзбекистондаги Ривожланиш Дастури (ПРООН). Лойиҳанинг миллий ижроия агентлиги – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги. Лойиҳа идораси Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси биносида жойлашган. Мутахассислар учун кириш семинари 22 майда бўлиб ўтди.

“Драйнет” лойиҳасининг Ўзбекистондаги ҳамкори Наталия Шулепина.

Балхаш ҳудудида экологик вазият: муаммолар ва ечим йўллари

Балхаш кўли ва унга туташ майдонлар Или-Балхаш ҳовузи (ИБҲ) ҳудудининг бир қисми ҳисобланади. ИБҲ 400 минг квадрат километрдан каттароқ майдонни қамраб олган бўлиб, Қозоғистоннинг энг катта экотизим кўли ҳисобланади. Бу ерда Қозоғистон аҳолисининг бешдан бир қисми – 3,3 миллион киши истиқомат қилади. ИБҲнинг энг йирик сув ҳавзаси – Балхаш кўли ичимлик сув ҳавзалари ичида катталиги жиҳатидан 16-ўринда туради. Балхаш кўли 80 фоиз сувни Или дарёсидан, қолганларини – Қоратол, Аксу, Лепси, Аягуз ва бир қатор майда дарёлардан олади. Ҳудудда истиқомат қилаётган кўплаб аҳолининг узоқ йиллар давомида фаол тасарруф қилиб келинаётган табиий захираларнинг катта миқдорига муҳтожлиги тушунарли. Аммо табиат ҳам дам олиши керак. Инсон томонидан табиий захираларнинг

нотўғри тасарруф этилиши бир қатор экологик муаммолар келтириб чиқарди: ҳудуд экотизимининг завол топиши ва ерларнинг саҳрога айланиш жараёнининг ўсиши туфайли, экологлар таъкидлашича, ҳудудда ҳозирнинг ўзида сабзавотчилик, боғдорчилик фойдасиз бўлиб қолмоқда; яйлов ва пичанзорларнинг камайиб бориши мол етиштириш таннархининг қимматлашишига олиб келмоқда; балиқчилик соҳа сифатида тугади. Кўплаб қишлоқлар ичимлик ва суғориш учун сув танқислигини бошдан кечирмоқдалар, аҳолининг ИБҲнинг шимол ҳудудларидан тоғолди жануб қисмига кўчиши рўй бермоқда. Кичик шаҳарчалар ва аҳоли пунктларининг тозалик аҳволи СЭС талабларига жавоб бермайди, аҳолининг саломатлиги даражаси пасайиб кетмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳудудда кузатилаётган экологик муаммолар, яқин вақтларда Орол денгизи ҳудудида кузатилгани каби, ижтимоий-экологик ҳалокат сабабларига айланиши мумкин. Агар яқин вақт ичида вазият яхши томонга ўзгартирилмаса, Орол ҳалокати такрорланиши муқаррар.

Экологик муаммолар бўйича

Page 7: № 2 - Drynet...узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга

ҲуДуДий янгиликлар

«Драйнет» янгиликлариҚурғоқчил ерларга ҳаёт бахш этувчи

жаҳон миқёсидаги ташаббус

7

жамоатчилик фикрига қулоқ солиш тадбирлари – жамоатчиликнинг давлат органлари, НПО ва бизнес-сектор билан ҳамкорлик қилишнинг самарали усулларидан бири, бунда жамоатчиликнинг табиатни муҳофаза қилиш бўйича қарорлар қабул қилишдаги иштироки, шунингдек, экологик хабарлар “биринчи қўл”дан олиниши таъминланади. Вазиятга ҳар бир киши таъсир ўтказиши мумкин. Бунинг учун у ўз таклифини киритиши лозим, улар ваколатли шахслар томонидан табиатни муҳофаза қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ёки таҳрир қилишда эътиборга олинади. Шундай қилиб, “или-Балхаш ҳавзасида яхлит бошқарув режасини ишлаб чиқиш” лойиҳасининг тақдимоти жамоатчилик фикрига қулоқ солиш тадбирининг муҳим қисми бўлди. Танаффусларда бу масала бўйича фикр ва таклифлар йиғиш ташкил этилди.

Жамоатчилик фикрига қулоқ солиш тадбирида Марказий Осиё ҳудудий экологик марказ менеджери Искандар Мирҳошимов “Или-Балхаш ҳавзасини яхлит бошқариш режаси” лойиҳасининг тақдимотини ўтказди. (Лойиҳа ҳамкорлари – Европа Комиссияси ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги). Лойиҳада ўртага қўйилган вазифа — экотизимни сақлаш, сувни яхлит бошқариш ва табиатдан оқилона фойдаланиш мақсадида Или-Балхаш ҳавзасининг яхлит бошқариш моделини ишлаб чиқишдан иборат.

Лойиҳада ИБҲ экотизими аҳволи ва уларга жамият ҳамда иқтисодиёт секторлари таъсири даражасини баҳолаш; ҳукумат режалари, вилоятларни ривожлантириш режалари, соҳалар лойиҳа ва дастурлари асосида ҳавзани яхлит бошқариш режасини ишлаб чиқиш; ИБҲ ривожланишини бошқариш органини ташкил этиш учун унинг моделини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга ҳужжатлар пакетини тақдим этиш; давлатлараро чегаралардан оқиб ўтувчи сувларни бошқарув битимларини ишлаб чиқиш; ИБҲни яхлит бошқариш

Режасини амалда татбиқ этиш учун техник қўлланмалар ишлаб чиқиш ва бошқалар режалаштирилган.

Балки ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилаётган ИБҲни экотизим асосида бошқариш модели бостириб келаётган экологик ҳалокатни бартараф этишга йўл очиб берар.

“Экология ва жамият” илмий-оммабоп экологик журнал, №11(16)2007- Қозоғистон, Олма-ота

Яйловларни барқарор бошқариш стратегиясини маҳаллий даражада ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш

САМР-Консалтинг – Қозоғистоннинг қишлоқ ҳудудлари барқарор ривожланишига ёрдамлашувчи, 2004 йилда ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилот. Қирғизистон ва Тожикистонда фаолият юритаётган ҳамкор ташкилотлар билан САМР- Консалтинг САМР сетининг бир қисмини ташкил этади.

GTZ/CCDнинг “Яйловларни барқарор бошқариш стратегиясини маҳаллий даражада ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш” лойиҳаси ОФ “САМР-Консалтинг” ташкилотининг жамоатчилик механизмларининг ҳамкорлигини ўрнатиш ва умумий муаммоларни қишлоқ даражасида ҳал этиш учун бирлашиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий фаровонликнинг экологик муаммолар билан ўзаро боғлиқлигидан хабардорликни оширишда қишлоқ жамоатчилигини сафарбар қилиш соҳасидаги катта иш тажрибасига асосланади. Лойиҳа шунингдек, GTZ/CCD томонидан Глобаль Экологик жамғарманинг 2008-2013 йилларга мўлжалланган ва Қозоғистонда UNDР томонидан бажарилаётган “Яйлов захираларини барқарор бошқариш”

номли ўрта миқёсдаги лойиҳасининг тайёргарлик босқичида ўзаро молиялаштирилишига асосланади.

Лойиҳанинг мақсади яйлов захираларини бошқариш стратегиясини маҳаллий аҳоли иштирокида маҳаллий даражада ишлаб чиқишдан иборат.

Мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

аҳоли иштирокида яйловларни •бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш учун бошланғич хабарларни таҳлил этиш, маҳаллий аҳоли имкониятларини оширишмаҳаллий аҳоли хабардорлигини •ошириш ва сафарбар этиш учун ёндашув ишлаб чиқишмаҳаллий аҳоли иштирокида •яйловларни бошқариш бўйича стратегия ишлаб чиқишмаҳаллий аҳоли иштирокида •яйловларни бошқариш бўйича стратегияни татбиқ этиш ёндашувини ишлаб чиқишмаҳаллий аҳоли иштирокида •яйловларни бошқариш бўйича стратегияни жорий этиш мониторингининг тавсиялари ва баҳоларини аниқлаш ижобий тажрибани ёйиш•Лойиҳа ҳудуди сифатида Олма-

ота вилоятининг Жамбул районидаги Матибулоқ қишлоғи танланди. Қишлоқ ярим саҳро ҳудудда жойлашган бўлиб, ерларнинг завол топиш муаммоси билан аҳоли бевосита тўқнаш келган. Матибулоқ қишлоғининг яйловлари яқин ўтлоқлардан кенг фойдаланиш ва йироқдаги ўтлоқларни ўзлаштирмаслик натижасида кучли завол топишга маҳкум қилинган. Ер қатлами шамол эрозиясига маҳкум этилган, ўсимликларнинг

Page 8: № 2 - Drynet...узум ва мевали дарахтлар маҳаллий аҳолининг даромад манбаи ҳисобланади. Агар технологияга

ҲуДуДий янгиликлар

«Драйнет» янгиликлариҚурғоқчил ерларга ҳаёт бахш этувчи

жаҳон миқёсидаги ташаббус

манбаи сифатида иш билан бандлигида чорвачиликнинг аҳамияти, унинг имконият ва чегаралари, аҳолининг таркибини таҳлил қилиш бўйича баҳолаш ўтказилди.

Яйловларни барқарор бошқариш стратегиясини муваффақиятли бажаришда маҳаллий аҳолининг уни жорий этишнинг барча босқичларида, режалаштиришдан бошлаб жорий этишнинг натижаларини баҳолашгача ўзларининг ҳамкорликлари муҳим омил бўлади. Маҳаллий аҳоли билан ишлаш тавсиялари, шунингдек, баҳолаш бўйича изланишлар ва манфаатдор томонларни аниқлашда махсус мослаштирилган модул L4S (Learning for Sustainability) учун қуйидагилар ҳисобланади:

қишлоқ даражасида яйловларни •бошқаришда кучларни, муаммоларни, имконият ва тўсиқларни таҳлил қилиш ўтказилган таҳлилни янада чуқурроқ •тушунган ҳолда яйловларни барқарор бошқариш ва маҳсулдорликни оширишга ёрдам берадиган самарали ёндашувлар ҳамда техник ечимларни ишлаб чиқишушбу муаммони ҳал этиш бўйича •қишлоқ аҳлини таклифларни ҳамкорликда ишлаб чиқишга ўргатишЛойиҳа мустаҳкам, чунки бу стратегия

ҳосилдорлиги ёмонлашган, уларнинг турлари камайиб, сифати пасайиб кетмоқда. Бунга ярим саҳро ҳудудга тааллуқли табиий-иқлимий шароитлар ҳам сабаб бўлмоқда: йиллик ёғингарчилик миқдорининг камлиги, сув билан таъминлашнинг етарли эмаслиги, ер ости сувларининг анча пастда жойлашганлиги, ёнғин ва қурғоқчиликлар шулар жумласидан. Хўжаликнинг барча турларида (деҳқонлар ва фермер хўжаликлари, шахсий хонадонлар) яйловлардан фойдаланишнинг аниқ тизими мавжуд эмас. Қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги ўзларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволларини яйловли ерларнинг экологик завол топиши оқибатлари билан боғламайдилар

Лойиҳа Матибулоқ қишлоғи мисолида яйлов захираларини барқарор бошқариш Режасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўли билан ҳудудда саҳрога айланиш жараёнини тўхтатиш ҳамда яйловларни бошқаришни яхшилашга йўналтирилган.

Лойиҳа бўйича ижтимоий-иқтисодий, қонун чиқариш ва институциональ масалалар, маҳаллий аҳолининг яшаш

8

Қозоғистонда биринчи марта ишлаб чиқилмоқда ва у мамлакатда амалда бўлган “юқоридан-пастга” қоидаси билан ишлайдиган бошқарувдан фарқ қилади, шунингдек уни жорий этишнинг барча босқичларида аҳолининг ўзи иштирок этиши кўзда тутилган.

Айгуль Жансерикова, б.ф.н., ОФ “САМР-Консалтинг” ижрочи директори, E-mail: camp @ itte.kz